Муҳаммад Жавед Чаудре: 2018 йил – Афғонистон муаммосини ҳал этиш йили бўлиши керак

Покистонлик журналист Муҳаммад Жавед Чаудре ЎзА мухбирига Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди: – Афғонистондаги нотинчлик биринчи навбатда унга қўшни давлатларга тўғридан-тўғри салбий таъсир кўрсатади. Шу маънода биз Афғонистон бўйича расмий Тошкент ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз, – деди Муҳаммад Жавед Чаудре. 

2018 йил Афғонистон муаммосини ҳал қилишда жуда муҳим йил бўлиши керак. Акс ҳолда бу мамлакатдаги вазият янада кескинлашиб кетиши мумкин. Бу жараёнда Марказий Осиё давлатлари қаторида Россия, АҚШ, Хитой каби давлатлар ҳам фаол иштирок этиши яхши самара беради.

Ўзбекистон ташаббуси билан ўз вақтида ташкил этилган Тошкент халқаро конференцияси ана шу жуда жиддий ва нозик масалани ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА