Аббос Аракчи: Афғонистондаги нотинчликнинг асл сабаби бу ерда хорижий давлатлар ҳарбий кучларининг жойлаштирилгани ва бунга барҳам бериш керак

Пойтахтимизда давом этаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияда сўзлаган  Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Аракчи қарийб қирқ йилдан бери давом этиб келаётган афғон уруши нафақат Афғонистон, балки қўшни давлатлар учун кўплаб муаммолар пайдо қилганини таъкидлади. 

Афғонистондаги нотинчликнинг асл сабаби бу ерда хорижий давлатлар ҳарбий кучларининг жойлаштирилгани эканига эътибор қаратди. Турли террористик ҳаракатлар ҳам бу беқарорликда роль ўйнамоқда. Буларнинг барчасига барҳам бериш, хорижий ҳарбийларни мамлакатдан чиқариш зарур.

Ислом ниқобидаги терроризмга барҳам бериш учун мафкуравий ҳуружларга қарши туриш, диннинг асл моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадга мувофиқ.
Терроризмни илдизи билан бутунлай йўқотиш учун ҳаракат қилишимиз зарур. Бу йўлда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ўз самарасини беради.

 

Норгул Абдураимова, ЎзА