Томас Шэннон: Афғонистонда тинчликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон ташаббуси ғоят аҳамиятлидир

Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон сўзга чиқди.

– Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз, – деди Т.Шэннон. – Ўзбекистон минтақа давлатлари тараққиётига, ўзаро ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бугунги конференцияга дунё ҳамжамияти катта қизиқиш билан қарамоқда. Марказий Осиё мамлакатларининг ҳам ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари иштирок этаётгани ушбу муаммони ҳал этишга ижобий таъсир кўрсатади, албатта. Ва барчамиз бир мақсад йўлида имкониятларимизни ишга солишга тайёрмиз.

 

ЎзА