БМТ Бош котиби Антониу Гуттерриш видеомурожаат йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтаётгани муносабати билан БМТ Бош котиби Антониу Гуттерриш видеомурожаат йўллади. Унда ушбу конференция Афғонистонда тинчликка эришишга хизмат қилиши қайд этилди.

“БМТ сизнинг Афғонистонда барқарор ривожланиш сари олиб бораётган саъй-ҳаракатларингизни юқори баҳолайди ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр”, дейилади БМТ Бош котиби мурожаатида.

 

ЎзА