Вашингтондан ЎзА учун махсус шарҳ: АҚШ Марказий Осиё давлатлари Афғонистон билан ҳамкорликни кучайтираётганидан мамнун

Ўзбекистон пойтахтида 26-27 март кунлари ўтаётган халқаро анжуман урушлардан тинкаси қуриган Афғонистонда ниҳоят тинчлик равнақи топиши учун қанчалик ҳисса қўшиши мумкин?

Вашингтон назарида бу тадбир, аввало, Марказий Осиёда янги давр бошланганидан дарак. Aнжуман, шунингдек, Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга бел боғлаганини акс эттиради. АҚШ Марказий Осиё давлатлари Афғонистон билан ҳамкорликни кучайтираётганидан мамнун.