Президентимиз конференция ишида иштирок этиш учун Халқаро форумлар саройига ташриф буюрди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 27 март куни Халқаро форумлар саройида нуфузли тадбирнинг асосий воқеалари бўлиб ўтади. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев конференция ишида иштирок этиш учун Халқаро форумлар саройига ташриф буюрди.

Тадбир олди Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясига иштирок этиш учун ташриф буюрган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини билан суҳбат бўлиб ўтмоқда.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА