Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россия делегациясини Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.

 

ЎзА