— Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Тошкент халқаро конференцияси ниҳоятда муҳим ва жуда долзарбдир. Маълумки, бундан олдин ҳам Афғонистонда тинчликни сақлаш масаласи бўйича қатор учрашувлар, тадбирлар ташкил этилган. Хусусан, Афғонистон ҳукумати ташаббуси билан бошланган Кобул жараёнида ҳам бу мавзу батафсил муҳокама этилган эди.

Тошкент халқаро конференциясининг аҳамиятли жиҳати шундаки, бу ерда дунёнинг етакчи сиёсат арбоблари, халқаро экспертлар жам бўлган. Энг муҳими, уларнинг барчаси Афғонистонда тинчлик ҳукмрон бўлиши тарафдори ва ўйлайманки, бу сафар Тошкентда минтақа аҳли, айниқса, жафокаш афғон халқи узоқ кутган натижага эришилади.

 

ЎзА