БАА ташқи ишлар бўйича давлат вазири Анвар Муҳаммад Гаргаш Ўзбекистонга келди

Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар бўйича давлат вазири Анвар Муҳаммад Гаргаш «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

image020.jpgИслом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.

 

ЎзА