Ўзбекистон Афғонистон иқтисодий тараққиётида муҳим роль ўйнайди

Вашингтондаги Жон Хопкинс номидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари Фредерик Старр UzReport учун интервью берди. 

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича ташаббуси дунё ҳамжамияти томонидан юқори баҳолонди. Мазкур ташаббус Жануб томон юзланишдир. Сув масаласи барча учун фавқулодда муҳим масаладир. Афғонистон сув бўйича барча муҳокамаларда иштирок этади. Шундай экан манфаатлар муштаракдир. Ўзбекистоннинг янги темир йўли Афғонистон ҳукумати учун жуда муҳим. Ўзбекистон Афғонистон иқтисодий тараққиётида асосий роль ўйнаш имкониятига эга.