Мурат Йилдирим  Ўзбекистонга етиб келди

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси, “SCORPION” триллери продюсери Ойбек Абдушукуров туркиялик мега юлдуз Мурат Йилдирим билан Истамбул шаҳрида шартнома имзолаган эди.

Бугун, яъни 23 март куни Мурат рафиқаси, марокашлик гўзал Иман Элбани билан бирга Бухоро шаҳрига етиб келди.

“SCORPION”да Мурат Йилдирим ижро этадиган саҳналарни суратга олиш ишлари Бухоро вилоятида 24 март кунидан бошланади.