2015 йил Жанубий Корея Республикаси Сеул миллий университети Бундан госпитали ва академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази Нукус филиали ўртасида икки тамонлама шартнома тузилиб, шу асосда Бундан госпитали илимий ходимлари, кардиолог шифокорлари Нукусга ташриф буюриб республикадаги болалар ва ўсмирлар уртасида учраётган юракнинг туғма камчилигига эхокардиограмма этиб, туғри ташҳис қўйишни амалга ошириб келмоқда.

Ўтган уч йил мобайнида улар 150 дан зиёд юрагида камчилиги бор болаларни текширди. Асосийси, ҳар йил ушбу юрак камчилиги билан касалланган болаларнинг иккитасига бепул Бундан госпиталининг ўзида операция қилиниб, ушбу кунга қадар 6 болага операция қилинди ва яхши самара берди. Бола ва унинг кузатувчисининг йўл ҳаражатлари, операцияга, зарур дори-дармонларга сарфланадиган бошқа ҳаражатлар Жанубий Кореянинг Корея газ корпорациясининг (KOGAS) ҳомийлигида амалга оширилмоқда.

10-11 июль кунлари ушбу госпитал ва Корея газ корпорациясининг республикадаги тўртинчи хомийлик миссияси ўтказилди. Тадбир давомида Кореяли мутаҳасисслар республикада юракнинг туғма камчилигига чолинган ҳисобдаги 50 га яқин болага эхокардиограмма қилиб, туғри ташхис қуйиш ишларини амалга оширди. Тегишли маълумотлар таёрланиб, даволаш бўйича кўрсатмалар берилди. Уларнинг иккитаси кореяли мутахасисслар томонидан сараланиб, жорий йил Бундан госпиталида бепул операция қилинади.

–  Ушбу амалий ишлар Ўзбекистон Республикаси Президени Ш.Мирзиёевнинг кўрсатмалари асосида Соғлиқни соқлаш соҳасининг янада яхшиланиши, чет эл мутахассисислари ҳисобига амалга оширилмоқда, – дейди марказ етакчи хирурги, профессор М.Қабулов.

– Мен Хўжайли туманида истиҳомат  қиламан. – Менинг 2004 йил туғилған уғлим Сарсенбоев Саламат тўрт ёшидан буён юрак касаллиги туфайли даволаниб келаётган эди. Ўтган йил кореяли шифокорлар кўригидан ўтиб, Бундан госпиталида бепул операция қилинди. Барча ҳаражатлар улар тамонидан қопланди. Шундан буён уғлимнинг аҳволи яхшиланмоқда. Ҳозир ҳам уни яна кўрикдан утказишга келдим. – Бундай қолисона ёрдам учун аввало Президентимиз, ҳукумат раҳбарлари, маҳаллий шифокорларимизга, шунингдек, кореяли шифокорлар билан ҳомийларга шексиз миннатдорман, – дейди Бахтигул Қудайбергенова.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган шу каби тадбирлар, соҳа мутахасиссларининг чет Эл мутахасисслари билан ҳамкорлиги, халқимиз соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг ижобий самарасидир.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги