Россияда президентлик сайловлари: кузатувчилар сони рекорд даражага етди

Россияда 18 март куни ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш истагидаги 1,5 минг дан зиёд халқаро кузатувчилар рўйхатга олинди. Бу ҳақда Федерация Кенгашининг Халқаро масалалар бўйича қўмитаси раҳбари Константин Косачевга таяниб, РИА хабар бермоқда.

“Россия Федерациясида ўтиши кутилаётган президентлик сайловларида аккредитациядан ўтган халқаро кузатувчиларнинг умумий сони 1,5 мингдан ошди. Ўтган сафарги сайловларда мингдан ортиқ кузатувчилар иштирок этгани инобатга олинса, бу рекорд дегани”, дея қайд этган Косачев МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси томонидан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувда.

Маълумот ўрнида, Россияда ўтадиган сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш таклифи дунёнинг 41 мамлакати ва 6 халқаро ташкилотига, шунингдек, 500 га яқин хорижий сиёсатчилар ва жамоат ташкилотлари вакилларига жўнатилган.

 

ЎзА