Ёшлар маҳорат оширмоқда

Нукус шаҳридаги Республика сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 704 нафар ўғил-қиз байдарка ва каноэда эшкак эшиш, сузиш ва синхрон сузиш, академик эшкак эшиш бўйича маҳорат оширмоқда.

13.jpg

Спорт масканида техник ва тактик машқларни самарали ташкил этиш учун барча қулайликлар яратилган. Машғулотларга 24 нафар мураббий бош-қош. Ислом Мамбетназаров, Одилбек Юсуфбоев, Маржона Оразимбетова, Бийбигул Меллибоева, Гуландом Абдураимова сингари мактаб тарбияланувчилари сув спорти бўйича йирик мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритаётир.
4.jpg
6.jpg
12.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА