«ҚОРАҚАЛПОҚ ҚИЛИЧИ» ТУРНИРИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Пойтахтимизда янгидан қурилган Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган моҳир спорт устаси мактабида 10-15 март кунлари оралиғида республикамизда биринчи маротаба спортнинг қиличбозлик тури бўйича «Қорақалпоқ қиличи»  Ўзбекистон очиқ турнири ўтказилди.

Унда Тошкент, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Хоразм, Бухоро, Жиззах вилоятларидан 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги  200 га яқин спортчилар иштирок этди.

Спортчилар қиличбозликнинг сабля, шпага ва рапира турлари бўйича, якка ва жамоа бўлиб ўзаро беллашди.

Ўғил болалар ўртасида ўтказилган сабля йўналиши бўйича беллашувда жамоавий ҳисобда  Нукус олимпия захиралари коллежи биринчи, Қорақалпоғистон терма-1 жамоаси иккинчи, Қорақалпоғистон терма-2  жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.

Мазкур йўналиш бўйича қизлар ўртасидаги мусобақада жамоавий ҳисобда Жиззах вилояти спортчилари ғолиб деб топилди.

Рапира ва шпага йўналишлари бўйича жамоавий ҳисобда биринчилик Андижон вилояти спортчиларига насиб этди.

Ғолиблар ташкиллаштирувчилар томонидан таёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Тарбия СЕЙТНАЗАРОВА

Қорақалпоғистон хабар агентлиги

  16.03.2018, 17:19  |    102 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!