Санкт-Петербургдаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Санкт-Петербург шаҳрининг Красносельский туманидаги кўп қаватли уйда портлаш рўй берди, деб хабар берди РИА Новости.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса тумандаги 219-уйда содир бўлган. Оқибатда икки киши жароҳатланган. Бундан ташқари, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қаватларнинг шифти қулаб тушган.

Тезкор хизматлар вакилининг сўзларига кўра, портлаш маиший газ сабабли юз берган бўлиши мумкин.