24 миллион 564 минг сўм – футзал бўйича терма жамоанинг ҳар бир аъзосига

24 миллион 564 минг сўм – футзал бўйича терма жамоанинг ҳар бир аъзосига

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Хитойда ўтган Осиё чемпионатида 3-ўринни қўлга киритган футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва Тайландда ўтган 18 ёшгача бўлган заиф эшитувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган футзалчилар тақдирланди.

Ассоциация матбуот хизматининг хабарига кўра, футзал бўйича терма жамоанинг ҳар бир аъзосига 24 миллион 564 минг сўм миқдорида мукофот пули берилди.

photo5276315586416191678.jpg

Хабарда 2017 йили Тайландда ўтган U-18 World Deaf Futsal Championship – футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан футзалчиларга йил якунида 2 миллион сўм миқдорида мукофот пули тақдим қилингани айтилган. Таъкидлаш жоизки, U-18 World Deaf Futsal Championship норасмий мусобақа бўлиб, ФИФА таснифига кирмайди.
Шунга қарамай, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Заиф эшитувчилар терма жамоасининг ҳар бир аъзосига Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан яна бир бор мукофот – 16 миллион 376 минг сўм берилди.

photo5276315586416191679.jpg

Мукофотни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топширди.

 

Улуғбек Асроров, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

  13.03.2018, 11:38  |    86 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!