Мана, яна баҳор келди. Кун илиб, ёқимли шамол кўнгилларга қувонч бағишламоқда. Халқимиз орасида неча минг йиллардан буён миллий дастурига айланган «Наврўз» байрамини нишонлаш бу йил ҳам кўтарингки руҳда бошланмоқда.

            Жорий йил март ойида байрамнинг уюшқоқлик билан ўтказилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан қатор тадбирларнинг амалга оширилиши кутилмоқта.

Жумладан, пойтахтимизда 21 март куни соат 10:00 дан  17:30 гача учта ерда, яъни, И.В. Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат  санъат музейи билан  «Ёшлар маркази» олдидаги майдонда, «Истиқлол» болалар маданият ва дам олиш боғида «Наврўз» умумхалқ байрам сайили ўтказилади.

«Азиз Ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» номидаги ўтказиладиган бу тадбирларда аҳолининг яхши кайфиятда дам олиши учун барча қулайликлар яратилиб, байрамга бағшланган ҳар хил концерт дастурлари, театрлаштирилган байрам томошалари кўрсатилади.

Масалан, И.В. Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат  санъат музейи олдидаги майдонда ўтказиладиган тадбирда Бердақ номидаги академик мусиқий театр жамоаси, 12-сон Болалар бадиий санъат  ва мусиқа мактаби ўқувчилари ва шоирларнинг чиқишлари, ҳар хил спорт ўйинлари ўтказилиши кутилмоқда. «Аму тўлқини» фольклор этнографик ансамбли, Қорақалпоқ давлат университети «Ҳурлиман» халқ ансамбли, Чимбой, Амударё, Тўрткул, Хожайли, Қораўзяк туманларидаги ансамбльлар билан ҳаваскорларнинг, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси эстрада қўшиқчиларининг, «Айқулаш юлдузлари» ансамбли созандалари ва бошқа миллий маданий марказларнинг чиқишлари йиғилганларга хўш кайфият бағшлайди, деб ўйлаймиз. Жойларда бақши, жыров (ҳофиз) ва чинқўбиз мусиқалари янграйди.

«Ёшлар маркази» олдидаги майдонда, «Истиқлол» болалар маданият ва дам олиш боғида ўтказиладиган тадбирлар ҳам шу тарзда бўлиб ўтади. Уларга  қўшимча Ёш томошабинлар ва Қўғирчоқ театрларининг, дарвозчиларнинг чиқишлари, ҳар хил аттракционлар сайл   иштирокчиларига завқ бағшлашига ишонамиз.

Республикамизнинг шаҳар ва туманларида ўтказиладиган байрам тадбирлари эса туман  марказларидаги маданият дам олиш боғлари  ва марказий спорт майдончаларида бўлиб ўтади.

Ә.Жиемуродов,

Қорақаалпоғистон хабар агенлиги