Каратэчиларимиздан медаллар шодаси

Австрияда 2-4 март кунлари каратэ бўйича А серия тоифасига кирувчи мусобақа ўтказилди.

Нуфузли мусобақада 60 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Садриддин Сайматов олтин медални қўлга киритган бўлса, 67 килограммгача бўлган вазнда Иқболжон Узоқов финалга қадар барча жангларда ғалаба қозонди ва кумуш медал соҳибига айланди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда умидли спортчимиз Баҳринисо Бобоева бронза медали билан тақдирланди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА