Эртага қиличбозликдан Осиё чемпионати совриндорлари бўлиб келаётган юртдошларимизни кутиб оламиз

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қиличбозлик бўйича кадетлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати кадетларимиз сабля йўналишида кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди.

Қиличбозлик спортида биринчи марта шоҳсупага кўтарилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини эртага, 5 март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиш маросими ўтказилади.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси барча ОАВ ходимларини мазкур маросимга таклиф этади. Тадбир соат 17:30да бошланади.

 
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси матбуот хизмати.