Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт мактабини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда душанба куни Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилинди.
Қарорга асосан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Нукус шаҳридаги янги спорт мажмуаси негизида Олимпия ва спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби ташкил этилади.
Олий спорт маҳорат мактабининг асосий вазифаларидан бири сифатида спортнинг олимпия ва спорт турлари билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичлари, спорт салоҳияти, спортнинг танланган тури бўйича профессионал кўникмалар ва маҳоратга эга бўлган иқтидорли ва истиқболли спортчиларни танлаб олиш белгиланмоқда.

 

ЎзА