Енгилмас боксчи 13 жангга ҳам тайёр

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (12-0-12 KO) жорий йилнинг 28 апрель куни Нью Йоркда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
— Мен Бруклиндаги «Barclays Center» спорт мажмуасида 28 апрель куни рингга кўтариламан. Айни дамда проумотерларим бу жангда менга рақиблик қиладиган боксчини қидиришмоқда. Унинг номи шу кунларда аниқ бўлади. Бу каби совринли мусобақада илк маротаба иштирок этаётганим боис отажонимни ёнимда бўлишини хоҳладим ва мазкур жангда менга дадам мураббийларим қаторида доно маслаҳатларини берадилар, – дейди енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ЎзА мухбирига берган интервьюсида.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА