Баҳорнинг илк кунида старт оладиган Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари тарихда биринчи марта тўлиқ 6 та ўйин ЎзМТРК «Sport» TVда жонли эфирга узатилади.

— Биз ҳозирда Суперлига учрашувлари остонасида турибмиз. Бу галги футбол учрашувлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тарихида илк бор тўғридан-тўғри жонли эфирга узатиш режалаштирилган. Футбол ишқибозларимиз учун бу ҳали даслабки туҳфамиз. Футбол мавсуми давомида Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда бир қатор телелойиҳалар мўлжаллаган —, дейди телеканали директорининг биринчи ўринбосари Дармон Ибрагимов.

1-тур учрашувлари бошланиш вақтлари:
1 март (пайшанба)
18:00 «Қизилқум» – «Локомотив»
20:00 «Нефтчи» – «Насаф»

2 март (жума)
18:00 «Металлург» – «Навбаҳор»
20:00 «Пахтакор» – «Сўғдиёна»

3 март (шанба)
17:30 «Бухоро» – «Қўқон-1912»
20:00 «Бунёдкор» – «АГМК»

 

Ражабова Назокат, ЎзА.