Қозоғистон элчиси Қорақалпоғистонда

Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев уч кунлик сафар билан Қорақалпоғистонга келди.

Меҳмон билан учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, ҳудудий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

4.jpg

Е.Утембаев қишлоқ ҳўжалиги, фан, таълим, туризм, тиббиёт, фармацевтика соҳаларида минтақалараро шериклик учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Қозоғистон элчиси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида республикадаги олий ўқув юртлари раҳбарлари билан учрашди.

Шунингдек, меҳмон Хўжайли туманидаги Логистика марказида, Нукус шаҳридаги “Нукус полимер” МЧЖ ва “Нукус электроаппарат” қўшма қорхонасида бўлди.

 

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),ЎзА