Бухоро олимпия захиралари коллежида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида кураш бўйича мамлакат чемпионати бошланди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 700 га яқин полвон иштирок этмоқда.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етказиш, спортнинг миллий кураш турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бунинг самарасида миллий курашимизнинг халқаро нуфузи йилдан-йил ошиб бораётгани таъкидланди.

Маросим ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқиши ва концерт дастури билан якунланди.

Шундан сўнг, кураш мусобақалари бошланди. 25 февралда ниҳоясига етадиган чемпионатда 7 вазн тоифасида эркаклар ва 8 вазн тоифасида хотин-қизлар ўртасида ғолиблар аниқланади.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА