Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. 
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан расмий равишда изоҳ берилди.
Бош прокуратура расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ЎзА