Торенияз томорқасидан улкан кўза топиб олди

Торенияз томорқасидан улкан кўза топиб олди

Жорий йил 27 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани Бўстон шаҳри Ойбек кўчасида истиқомат қилувчи Торенияз Қутибаев томорқасидан улкан кўза топиб олди.

1 (1).jpgЯнгиликдан хабар топган мутахассислар мазкур археологик топилмани кўздан кечириб, кўза XII-XIII асрларга тегишли эканини аниқлади.

–Бу археологик топилма биринчиси эмас. Бўстон шаҳри ҳудудидан илгари ҳам бир неча бор археологик материаллар топилган, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғайратдин Хўжаниязов. – Маҳаллий халқ эътирофига кўра, қадимда Элликқалъа тумани ҳудудида 50 та қалъа бўлган. Бугунги кунда туманнинг 21 археологик ёдгорлиги давлат рўйхатига олинган. Уларнинг баъзилари Бўстон шаҳри ҳудудида жойлашган. Яъни, милоддан аввалги IV-III асрлар ва милодий XII-XIII асрларга оид бўлган 1-Қаватқалъа ёки Катта Қаватқалъа ва милодий XII-XIII асрларга тегишли 3-Қаватқалъа ёдгорликлари сақланган. 2-Қаватқалъанинг эса ҳовлилари бироз бузилиб кетган.

Архелогик топилма туман марказидаги С.Толстов номидаги музейга топширилди.

 

Анвар Насирлаев, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

  22.02.2018, 08:18  |    330 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!