1 июндан Ўзбекистонда тадбиркорлар экспорт шартномаси тузмасдан электрон савдо майдончаларида олди-сотди қилиши мумкин бўлади

1 июндан Ўзбекистонда тадбиркорлар экспорт шартномаси тузмасдан электрон савдо майдончаларида олди-сотди қилиши мумкин бўлади

2018 йил 1 июндан тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. 
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлар мазкур тартибдан мустасно.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижоратдан фойдаланиш орқали сотиладиган товарлар айланмаси уларнинг ҳажмидан қатъи назар, чакана савдо ҳисобланади.
Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кеча, 19 февраль куни имзоланган “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида келтирилган.
Фармоннинг тўлиқ матни билан мазкур ҳаволада танишиш мумкин.

 

ЎзА

  20.02.2018, 10:28  |    94 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!