Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат парламентига қилган Мурожаатномасида белгиланган муҳим вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлигида Ёшлар иттифоқи аъзолари бўлган 55 нафар йигит ва қизлар молия вазирлигида ишга қабул қилиндик. Орамиздан 9 нафар ёшларга ишонч билдирилиб раҳбарлик лавозимига тайинланди. 

Қорақалпоғистон Ёшлар иттифоқи билан биргаликда олий таълим муассасаларнинг иқтисодиёт ва менежмент йўналишларида таҳсил олаётган

50 нафар битирувчиларни дарсдан бўш вақтида “устоз-шогирд” тизими асосида молия бўлимларининг малакали мутахассисларига бириктирилгани биз, ёшларга катта қувонч бахш этди.

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлигида ёшлар учун хорижий тиллар ва психология курсларининг ташкил этилгани фойдали ва қувонарли ҳолдир.

Яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, янгиликлар, инновацион ғоялар асосида бор куч ғайратимизни сафарбар қилишга ваъда берамиз.

Қорақалпоғистонлик бир 
гуруҳ ёшлардан.

 

ЎзА