Истеъдодли сухандонлар

Ўзбек Миллий академик драма театрида «Ёш сухандонлар» I республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Мазкур танловдан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг она тилимизга бўлган ҳурмати ва эътиборини янада кучайтириш, сухандонлик санъатини ривожлантириш, бу борада изланаётган ёшларнинг ижодий салоҳияти ва маҳоратини юксалтиришдан иборат. Унинг якуний босқичида 70 дан ортиқ ёш ижодкор қатнашди.

1.JPG
– Танловда иштирок этиб, янада кўпроқ ўқиб-изланишим кераклигини англадим, – дейди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Шаҳзода Бозорбоева. – Сухандон, телебошловчи бўлиш истагида бўлган ёшлар ўз устида тинимсиз ишлаши, кўпроқ китоб ўқиши, зеҳни, фикрини доимий чархлаб бориши кераклигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.
6.JPG
Ижодий лойиҳа давомида иштирокчиларнинг саҳнада ўзини тутиши, нутқи, овоз имкониятлари, талаффузи, китобхонлиги каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Қорақалпоғистонлик ижодкор Алима Раметуллаева ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Исфандиёр Ҳомидов биринчи ўринга сазовор бўлди.

 

Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА