Фоторепортаж: Устюрт платоси ажойиботлари

Устютр платоси узоқ асрлар давомида кўплаб халқлар цивилизацияси туташган макон бўлиб келган. Унинг бепоён кенгликлари бўйлаб асрлар оша савдо карвонлари ўтган. Карвон йўллари Ғарб билан Шарқни, Жануб билан Шимолни туташтирувчи транзит хизматини ўтаган. Плато бўйлаб қадимий карвонсаройлар, қалъалар, қадимий мақбара ва қабристонларни бугун ҳам кўплаб учратиш мумкин.

Ҳудуд ўзининг ажойиб табиати, бетакрор ва бой ландшафти билан ҳам эътибор қозонган. Бу ерда ўсимликларнинг бир неча тури, тулки, қарсоқ, қуён, бойқуш, бургут, каклик каби жонзотлар макон топган.
3.jpg
4.jpg
7.jpg
9.jpg
12.jpg
14.jpg
20.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА