Тошкент шаҳридаги шаҳар ички ишлар бўлимлари ички ишлар бўлимлари сифатида қайта ташкил этилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланди.
Улар зиммасига секторлар ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни амалга ошириш учун жавобгарлик юклатилатилади.
Ички ишлар бўлимлари раҳбарлари ўзига бириктирилган ҳудуд доирасида ички ишлар бўлими зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Улар, шунингдек, бириктирилган патруль-пост хизмати нарядларининг кундалик дислокациясини белгилайди, ўз ҳудудидаги тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда ички ишлар бўлими куч ва воситаларини жойлаштиришни амалга оширади.

 

ЎзА