Қорақалпоғистонда коллеж ўқувчисининг жасади ўз уйидан топилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош туманидаги Шароф Рашидов кўчаси 16-уйда яшаган, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси А.Сатимбаевнинг жасади бошида жароҳатлари билан ўз уйидан топилган, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни А.Сатимбаевнинг бирга яшовчи қариндоши, 1988 йилда туғилган Т.Боранов содир этгани аниқланиб қўлга олинган.

 

ЎзА