“Динамо-Казань”  сафарда ғалаба қозонди

Волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасидаги Россия чемпионатининг 18-турида “Протон” ҳамда “Динамо-Казань” ўзаро баҳслашди.

Мазкур учрашаувда “Динамо-Казань” жамоаси сафарда ўйин ўтказишига қарамасдан рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
«Уралочка» ўз паркетида «Заречье-Одинцово»ни, “Динамо Москва” эса “Ленинградка”ни ўз паркетида бир хил 3:1 ҳисобида енгди. Шунингдек, “Сахалин” мусобақада “Енисей” клубига қарши ажойиб ўйин кўрсатиб, якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА