Футзалчиларимиз Осиё чемпионатида бронза медални қўлга киритди

Хитой Тайпейида футзал бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг учинчи ўрни учун ўтказилган баҳсда Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўзаро баҳслашди.

Кескин ва муросасиз ўтган учрашувнинг асосий вақтида 4:4 ҳисоби қайд этилди ва ғолибни аниқлаш пенальтилар сериясига қолди. Асосий вақтда терма жамоамиз аъзоларидан Даврон Чориев, Илҳом Ҳамроев биттадан гол урган бўлса, Артур Юнусов ўйинда  рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол этди.
Пенальтилар сериясида терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг учинчи поғонасидан жой олди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА