Президент “Сузук ота” мақбарасини зиёрат қилди

Мамлакатимизда халқимизнинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш, азиз авлиё ва алломалар мангу қўним топган масканларни обод қилишга катта эътибор берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 26 май куни бу «Сузук ота» мажмуасида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди. Шу асосда бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Масжиднинг тарихий биноси сақлаб қолинган ҳолда атрофи кенгайтирилмоқда. 900 кишига мўлжалланган айвон қурилмоқда. Шунингдек, ҳунармандлар учун устахоналар, автотураргоҳ ва бошқа иншоотлар барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари жорий йилнинг 1 сентябрида якунланиши мўлжалланган.

Мазкур маскан зиёрати чоғида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.

55dddbec-76a7-242e-6959-fdc405c086a2.jpg

Президентимиз мажмуадаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Зиёратчилар учун қулайликларни янада ошириш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.