Япония Бош вазири
Синдзо Абэ
Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Фукуока ва Оита префектураларида рўй берган табиий офат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронгарликлар келиб чиққани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.

Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, барча жабрланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман.

Қайғу билан,

Шавкат Мирзиёев, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти