Газ нархи ошади...

— 2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, водий ва Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланади. 2018 йил 1 августдан эса Республикамизнинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 килограмм учун 800 сўмдан етказиб берилади, – дейди «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов.
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ўтказилаётган матбуот анжуманида иштирок этаётган мухбиримиз хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, водий вилоятларида 644,7 сўм, Тошкент вилоятида 606 сўм, Бухоро ва Навоий вилоятларида 450 сўм, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 372 сўм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 327,6 сўм этиб белгиланган.
Хабарнинг батафсил талқинини сайтимизни кузатиб боринг.

 

ЎзА