31-январь куни Нукус темир йўл вокзалида жорий йил 27-28-январь кунлари  Тошкент шаҳрида спортнинг баадий гимнастика тури бўйича 2001-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган «Қиш эртаклари» номидаги Республика кўрик-танлови ғолибларини кутиб олиш маросими ўтказилди.

Унда пойтахтимиздаги Республика гимнастика спорт мактаби ва Нукус Олимпия заҳиралари коллежининг 5 нафар гимнастикачи қизи  муваффақиятли иштирок этиб қайтди.

– Шогирдларим яхши натижаларга эришмоқда. Айниқса, Рамиля Жалғасбаевага Тошкент шаҳридаги мутахассислар юксак баҳо бериб, уни терма жамоага қабул қилди ва унинг халқаро кўрик-танловларда ишрирок этиш имкориятига эга бўлганлигини билдирди,–деди спортчилар мураббийи Дилноза Жолдасбаева.

Мусобақада Дурдона Шерниязова (2006-й) ҳамда  Айнура Парахатова (2003-й) 1-ўринга, Қуралай Байсириқова (2003-й) эса  2-ўринга лойиқ топилди.

Кенг жамоатчилик вакиллари спортчиларнинг эришган ютуқлари билан самимий табриклади.

Тарбия Сейтназарова,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги мухбири