Бразилия Президенти нафақасиз қолди

Давлат раҳбари ўзининг ҳаёт эканлигини расман тасдиқламагани учун Сан-Пауло штати маъмурияти унга икки ойлик нафақа пулини бермади, деб ёзади РИА Новости «Telam» агентлиги хабарига таяниб.
Президент Мишел Терем 1999 йилда Сан-Пауло штати прокурори лавозимидан нафақага чиққан эди.
Президент маъмурияти Мишел Терем давлат ишлари билан ниҳоятда банд бўлгани учун ҳам нафақа олишга зарур бўладиган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этолмаган, деб тушунтириш бермоқда.
Бразилия Президентининг собиқ прокурор сифатида оладиган нафақа пули миқдори ойига 45 минг реал (15 минг доллар).

 

ЎзА