Туркиянинг Истанбул шаҳрида «ЕMITT-2018” йигирма иккинчи халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси хабар қилади.

Мазкур ярмарка дунё миқёсидаги йирик халқаро тадбирлардан бири ҳисобланади. Унинг навбатдаги кўргазмасида 80 дан ортиқ мамлакатлардан мингдан зиёд сайёҳлик фирма ва компания вакиллари, эксперт ҳамда олимлар иштирок этди.
Ярмаркада намойиш этилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» стендида миллий авиаташувчи фаолияти ҳақидаги ахборот материаллари, МАК авиапарки, авиакомпания қатновлари жадвали ва Ўзбекистон тур-пакетларининг кўргазма вақтида сотилиши мумкинлиги ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилди.
Халқаро сайёҳлик ярмаркасида тарихий обидаларимиз ва миллий қадриятларимиз акс этган «Ўзбекистон» стенди ташкилотчилар томонидан «Энг яхши стенд», деб топилди.

 

ЎзА