Луис Суареснинг ягона голи "Барселона"га ғалаба келтирди

Испания кубоги ярим финалида “Барселона” ва “Валенсия” жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

“Камп Ноу” стадионида ўтказилган баҳснинг биринчи учрашувида “Барселона” рақиб жамоани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндаги ягона голга 67-дақиқада Луис Суарес муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” ва “Барселона” ўртасидаги иккинчи учрашув 8 февраль куни “Месталья”стадионида ўтказилади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА