Қорақалпоғистон ахборот агентлиги (ҚАА) тўғрисида

 Қорақалпоғистон ахборот агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси давлат матбуот органи ҳисобланади.

Агентлик ўз иш фаолиятини 1954 йил ЎзТАГ (Ўзбек ахборот агентлиги)нинг Қорақалпоғистон бўлими сифатида бошлади. У пайтлари бўлим асосан маҳаллий газеталарда чоп этиладиган ва радио орқали узатиладиган ТАСС хабарларини ва бошқа расмий материалларини қорақалпоқ тилига таржима қилиш билан шуғулланган. 1976 йил ЎзТАГнинг Қорақалпоғистон бўлими ҳузурида хабар тайёрлаш таҳриририяти ташкиллаштирилди. Айни пайтда бўлим ходимлари фақат таржима билан шуғулланмасдан, куннинг энг долзарб мавзусидаги ахборот, мақола ва репортажлар ҳам тайёрлай бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 февралдаги Форманига асосан, Ўзбек ахборат агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бўлиб қайта ташкиллаштирилгандан кейин ЎзТАГнинг Қорақалпоғистон бўлими асосида Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ташкил этилди.

ҚАА Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги орқали мамлакатимизнинг барча оммавий ахборот воситаларига Президентимиз ва Ҳукумат томонидан қабул қилинаётган фармон, қарор, фармойишларини, шунингдек, муҳим сиясий аҳамиятга молик ва бошқа материалларни қорақалпоқ тилида узатиб боради. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши фаолиятига оид расмий материалларни тайёрлайди ва республика миқёсида бўлиб ўтадиган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий тадбирларини ёритиб боради.

ҚАА хабарлари ўзбек, қорақалпоқ, рус тилларида узатилади.

 781 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!